Ўзбекистон

1 январдан мол-мулк солиғида ўзгариш бўлади

Ушбу масала Қонунчилик палатасида кўриб чиқилди.

1 январдан мол-мулк солиғида ўзгариш бўлади

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

Мазкур қонун лойиҳаси билан тадбиркорлик субъектлари манфаатидан келиб чиқиб, уларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йил учун белгиланган солиқ сиёсатида асосий солиқ ставкалари — қўшилган қиймат солиғи, фойда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад, юридик шахсларнинг мол-мулк, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи, ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқлар ўзгаришсиз қолдирилмоқда. Яъни 1 январдан мол-мулк солиғи Тошкентда 3 миллион, Нукус шаҳри ва вилоят марказларида 2 миллион сўм этиб белгиланмоқда.

 

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча енгилликлар яратиш мақсадида камерал солиқ текширувида тадбиркордан ҳужжат талаб қилиш, бино ва ҳудудларига кириш ёки уни идорага чақириш тақиқланмоқда.

 

Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилгача қисқартирилмоқда, фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлар даромадининг чегаравий миқдори 5 млрд. сўмдан 10 млрд. сўмга оширилмоқда.

 

Қонун лойиҳасида солиқ солиш базасини кенгайтириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш, инфляция даражасидан келиб чиқиб акциз солиғи ва ресурс солиқларини индексация қилиш белгиланмоқда.

 

Қайд этилишича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларига енгилликлар яратиш, солиқ базасини кенгайтириш ва бюджет даромадларини тўлиқлилигини таъминлаш, иқтисодиётда яширин фаолият улушини қисқартиришга хизмат қилади.

 

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

1 январдан мол-мулк солиғида ўзгариш бўлади | Zamon.uz