Ўзбекистон

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида бугун ва якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди.

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?

 

Ушбу ҳафтанинг биринчи ярмида қор ва совуқ об-ҳаво олиб келган совуқ антитциклон Ўзбекистон ҳудудидан тез чекинмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари 0-5 даража совуққача кучсизлашади, бугун кундузи эса ҳаво 4-9 даража илиққача исийди. Республиканинг шимолида ҳам ҳаво илиқлашади, аммо кундуз куни ҳали ҳам ҳарорат 3-8 даража совуқ атрофида бўлади.

 

15 декабрь, жума куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг жанубий ва жануби-ғарбий ҳудудларида кечга томон баъзи жойларда асосан ёмғир кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлади. 16 декабрь, шанба куни жанубий ҳудудлардан нам ҳаво массаси республиканинг марказий ҳудудларига тарқалади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ва қор кўринишида бироз ёғингарчилик бўлади. Кундузги ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиққача бироз пасаяди.

 

Тоғли ҳудудларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. 17 декабрь, якшанба куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ҳарорат 0-5 даража совуқ, шимолда 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Айрим жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

 

Тошкент шаҳрида бугун ва якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди, шанба куни вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат 15 декабрда 6-8 даража илиқ, 16-17 декабрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 16 декабрда 0-2 даража илиқ, 17 декабрда 3-5 даража илиқ бўлади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"