Иқтисодиёт

Инвестиция вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади

Ҳудудларда ушбу вазифалар билан Савдо-саноат палатасининг лойиҳа қиладиган ва экспортга кўмаклашадиган мутахассислари шуғулланади.

Инвестиция вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади

 

Президент раислигида ўтган йиғилишда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳозирги тизимини қайта кўриб чиқиб, ҳудудларда ишлаб чиқариш, саноат зоналари ва экспорт масалаларини Савдо-саноат палатасига ўтказиш зарурлиги қайд этилди.

 

Бу орқали лойиҳа қилиш ва экспорт тизими давлатдан тадбиркорлар ўзини-ўзи бошқарадиган ташкилотга ўтказилади. Бу тадбиркорларнинг талаб ва истакларига қулоқ солиш, улар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, муаммоларини ҳал қилиш мақсадида қилинмоқда.

 

Шунингдек, Инвестиция вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади. Ҳудудларда ушбу вазифалар билан Савдо-саноат палатасининг лойиҳа қиладиган ва экспортга кўмаклашадиган мутахассислари шуғулланади.

 

Экспорт агентлиги ва жамғармаси, “Ўзбекекспертиза” ташкилоти ҳам Савдо-саноат палатаси тизимига ўтади.

 

Ишлаб чиқариш, экспорт ва брендларга бериладиган грант, субсидия ва бошқа имтиёзлар палата орқали эгасига очиқ-ошкора ва шаффоф бериладиган тизим жорий қилинади.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"