Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан вафот этди

Яна икки нафар одам шифохонага ётқизилган.

Қорақалпоғистонда бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан вафот этди

Қорақалпоғистон республикасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ис газидан вафот этган. Яна икки икки киши шифохонага ётқизилган.

Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, ҳодиса 2023 йил 15 декабрь куни содир бўлган. Чимбой тумани, «Кенес» ОФЙда яшовчи фуқаролар қўшни уйда хонадон эгаси M.B. ва яна 6 нафар оила аъзолари ҳушсиз ҳолатда ётганини кўрган ва тез ёрдам чақирган.

Шифокорлар томонидан текшириб кўрилганда хонадон соҳиби 1957 йилда туғилган M.B. 1961 йилда туғилган Z.M., 1986 йилда туғилган S.B., 2008 йилда туғилган A.A. ва 2011 йилда туғилган M.A. вафот этгани аниқланган. Шунингдек, 1995 йилда туғилган T.O. ва 2000 йилда туғилган A.B. оғир аҳволда ҳушсиз экани аниқланиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида қозонхона уйнинг ичида ёниб тургани ва ушбу ҳолатда ис газидан заҳарланиш аломатлари мавжуд экани маълум бўлган. Мазкур ҳолат бўйича Чимбой туман прокуратураси томонидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Буюк Британия билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Пойтахтда тунда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши мумкин. Кундузи эса вазият яхшиланиши кутилмоқда.

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида қарийб 28 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва тежалди.

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасидаги ўзгариш, Эркинжон Турдимов Бош вазир биринчи ўринбосари ҳамда таълим ва фан вазири бўлди, ушбу йўналишлар ижросини назорат қилиш ва ташкил қилиш Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди

Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Шунингдек, минтақадаги кескинлик сабабли парвозлар кечикиши ёки йўналиши ўзгариши мумкин.

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

Нурафшондаги қурилишда сохта маълумотлар аниқланган.

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Рақобат қўмитаси ушбу амалиётни қайта кўриб чиқиш юзасидан Марказий банкка таклиф юборди.

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонлик талабалар учун янги имконият яратилди.