Бугун атмосферада "юлдузлар ёмғири" кузатилади
Уни махсус мосламаларсиз томоша қилиш мумкин.

Бугун, 21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси Урсид метеорит оқими кузатилади. Соатига 10 тагача метеорит тушиши кутилмоқда.
Ер ҳозирда 8P/Tuttle кометаси қолдирган заррачалар шлейфидан ўтмоқда. Сайёрамиз атмосферасида ёниб, улар метеоритларни ҳосил қилади.
Об-ҳаво булутсиз ва Ойдан ёки шаҳар объектларидан ёруғлик бўлмаса, метеор ёмғирини махсус мосламаларсиз кузатиш мумкин. Метеоритлар чиқарадиган (радиант) ҳудуд Кичик Айиқ юлдузлар туркумида жойлашган.







