2 та вилоятда аэропорт самолётларни қабул қилолмаяпти
Бунга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган.

Наманган халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Москва — Наманган рейси Фарғонадаги муқобил аэродромга йўл олган.
Бортида 163 йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 15:15 да Фарғона аэропортига бориб қўнган.
Наманган халқаро аэропортида кўриш масофаси пастлиги сабабли самолётларни жўнатишга чекловлар жорий этилган. Ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли Фарғона аэропортида ҳам самолётларни қабул қилишга чекловлар киритилган.







