АҚШ Тиниан аэродроми фаолиятини қайта тикламоқчи
Иккинчи жаҳон урушидан кейин аэродром қаровсиз қолган.

Қўшма Штатлар 1945 йилда Японияни атом бомбаси билан бомбардимон қилиш учун ишлатилган Тинч океанидаги Тиниан оролидаги аэродром фаолиятини тиклашни режалаштирмоқда. 1945 йил 9 августда Нагасакига "Бақалоқ" номли атом бомбасини ташлаган B-29 бомбардимончи самолёти айнан шу ердан ҳавога кўтарилган.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин аэродром қаровсиз қолган, аммо Хитой билан кучайиб бораётган қарама-қаршилик шароитида АҚШ ҳаво кучлари эски базанинг иш фаолиятини тиклашга қарор қилди.
Ҳозирда АҚШнинг Тинч океанидаги ҳаво кучларининг аксарияти Гуам ва Окинавадаги базаларда жойлашган, дея қайд этади CNN.







