Йил сарҳисоби: 2023 йилнинг энг муваффақиятли валютаси эълон қилинди

Муваффақиятли учталикка Албания валютаси (лек) ҳам кирди.

Йил сарҳисоби: 2023 йилнинг энг муваффақиятли валютаси эълон қилинди

 

Мамлакатдаги мураккаб сиёсий вазиятга қарамай, Афғонистоннинг миллий валютаси (афғоний) дунёдаги энг кучайган валюта деб топилди. Бу ҳақда Британиянинг The Telegraph нашри ёзди.

 

Таъкидланишича, бу йил афғоний курси АҚШ долларига нисбатан 28 фоизга ўсиб, 2018 йилдан бери энг юқори даражага етди.

 

Ушбу кўрсаткич бўйича афғон валютаси энг яқин таъқибчиси, Колумбия валютасини (песо, 13 фоиз) икки баробардан кўп ортда қолдирди.

 

Энг муваффақиятли валюталар учлигига Албания валютаси (лек) ҳам кирди. У 2023 йил бошидан бери долларга нисбатан 13 фоизга мустаҳкамланди.

 

Нашр Афғонистон валютасининг кучайишини инсонпарварлик ёрдами оқими давом эттирилгани билан боғламоқда. Шунингдек, расмийлар томонидан хорижий валютанинг ишлатилишига қўйилган тақиқ ҳам афғон валютасига бўлган талабнинг ошишига олиб келгани таъкидланмоқда.

 

Қайд қилиш жоиз, 2021 йилдан Афғонистонда АҚШ доллари ва Покистон рупияси муомаласини тақиқлаб қўйилган.

 

The Telegraph нашри маълумотларига кўра, дунёда энг кучсизланган валюталар учлигига Аргентина (песо, -54 фоиз), Нигерия (найра, -44 фоиз) ва Ангола (кванза, -39 фоиз) валютаси киради.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Йил сарҳисоби: 2023 йилнинг энг муваффақиятли валютаси эълон қилинди | Zamon.uz