Электромобилларни таъмирлаш хавфли
Мутахассислар унинг зараридан огоҳлантирди.

Электромобилларни таъмирлаш хавфли экани аниқланди. Бу ҳақда Lenta.ru нашри ёзмоқда.
Мутахассисларнинг айтишича, электромобиль аккумуляторига хизмат кўрсатиш смартфон ёки бошқа гаджет аккумуляторини таъмирлашдан тубдан фарқ қилмайди. Бироқ телефоннинг литий-ионли аккумуляторида битта ячейка бўлса, электр скутернинг аккумуляторида ўнлаб, автомобилда эса минглаб ячейка мавжуд.
Электр автомобиль аккумуляторлари юзлаб, минглаб алоҳида ячейкаларни ўз ичига олиши мумкин, улар кўпинча модулларга ўралади ва кейин батарея пакетига бирлаштирилади. Нотўғри таъмирланса, ёнғин ва батареянинг портлаши хавфи мавжуд.







