Украинанинг 2024 йилги ҳарбий стратегияси тасдиқланди
Зеленский мамлакат ғалабаси учун курашаётганларга миннатдорчилик билдирди.

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг 2024 йил учун ҳарбий стратегияси тасдиқланганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, жорий йил Украина қуруқликда ҳеч бир йўналишда чекинмади, денгизни қайтариб олди ва ҳаво ҳудудини хавфсизроқ қилди.
"Биз бир жамоа бўлиб ишлашда давом этамиз. Украина ғалабаси учун бор кучини берган ҳар бир кишига раҳмат", — дейди Украина раҳбари.







