Бугундан ”эски правалар” ҳақиқий эмас деб ҳисобланади
Уни алмаштирмаганларга жарима қўлланади.

2023 йил 31 декабрь куни Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномалари ва 2015 йилдан кейин берилган «техпаспорт»ларни алмаштириш якунланди.
Бугундан гувоҳномани янгиламаган ҳайдовчилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 13-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, яъни 340 минг сўм жаримага тортилади.







