Янги йил оқшомида Донецк ўққа тутилди
Оқибатда ҳалок бўлганлар бор.

Янги йил оқшомида Украина Қуролли Кучлари Донецкни ўққа тутди. Шаҳар марказига 15 та ракета келиб тушган.
Асосий зарба Ворошиловский туманидаги мактаб, кўп қаватли уйлар, болалар дўкони, бизнес маркази ва Донбасс Паласе меҳмонхонасига тўғри келди.
Оқибатда 4 киши ҳалок бўлган ва 13 киши яраланган. Қурбонлар орасида бир нафар журналист ҳам борлиги айтилган.
Эслатиб ўтамиз, 30 декабрь куни Украина томонидан Россиянинг Белгород шаҳри ўққа тутилиши оқибатида 24 киши қурбон бўлган эди.







