БААдаги Янги йил байрамида 2 та рекорд ўрнатилди
Улардан бири сувдаги 5.8 километрлик энг узун мушакбозлик бўлган.

БААнинг Рас ал-Хайма амирлигидаги Янги йил байрамида 2 та рекорд ўрнатилди. Улардан бири сувдаги энг узун яъни 5.8 километрлик ва иккинчиси осмондаги энг узун, 2 километрлик мушакбозлик бўлди.
Салютлар отилиши 8 дақиқа давом этган. Унда 1 мингдан ортиқ салютлар, шунингдек, акробатик маневрларни бажарувчи энгил самолётлардан фойдаланганлиги хабар берилди.
Дронлар шоусида эса 1050 та дрон қатнашган. Ярим тунда ўтказилган шоу Ал Маржан ороли ва Ал Ҳамра қишлоғи ўртасидаги қирғоқни қамраб олди. Мафтункор шоуда илгари ҳеч қачон синаб кўрилмаган инновацион техникалар намойиш этилди.







