Эронда теракт уюштирилди
Ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар бор.

Эроннинг Кирмон шаҳрида генерал Қосим Сулаймоний дафн этилган қабристонга олиб борувчи йўлда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Ҳодиса роппа-роса уч йил аввал, 2020 йил 3 январда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан нишонга олинган зарбадан ҳалок бўлган қўмондон хотирасини ёд этиш учун юзлаб одамлар йиғилган пайтда юз берди.
Қайд этилишича, юз берган портлаш қурбонлари сони 50 кишига етган. Маҳаллий ҳукумат воқеани теракт деб атади.







