Ўзбекистон

"Эски ТошМи" бузиладими?

Тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан Маданий мерос агентлиги ойдинлик киритди.

"Эски ТошМи" бузиладими?

 

Маданий мерос агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ҳолат юзасидан жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилди. Яшнобод туманида жойлашган “Эски ТошМи” (Тиббиёт 29-сон даволаш бўлими академияси) биноси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган.

 

Мазкур тиббиёт муассасаси ХIX асрда қурилган бўлиб, ҳозирда бино давлат мулки ҳисобланади. 

 

2024 йилнинг 3 январь куни Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси томонидан муаммо жойига чиққан ҳолда ўрганилганида ҳеч қандай қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмаётгани аниқланган. Тиббиёт маскани маъмуриятига бинода қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш учун Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашининг тегишли рухсатномаси асосида ва лойиҳа-сметаларини тақдим этган ҳолда иш бошлаш кераклиги алоҳида тушунтирилган.

 

“Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 23-моддасига мувофиқ “Давлат мулкида турган моддий-маданий мерос объектлари давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши мумкин эмаслиги” белгиланган.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

"Эски ТошМи" бузиладими? | Zamon.uz