Эртага Сурхондарёнинг 9 ҳудудида газ ўчирилади
Вилоятда янги газ қувури ишга туширилмоқда.

Эртага, 8 январь куни Термиз шаҳри, Термиз, Ангор, Жарқўрғон, Қизириқ, Шеробод, Бандихон, Музработ ва Қумқўрғон туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Гап шундаки, 46,5 км узунликдаги “Термиз-2” магистрал қувурининг 31 км қисми ишга туширилмоқда.
Бу орқали Термиз шаҳри ва Термиз, Ангор, Жарқўрғон, Қизириқ ҳамда Шеробод туманларида газ таъминоти яхшиланади.







