Истанбулда даҳшатли авария юз берди
Ҳодиса оқибатида вафот этганлар бор.

Истанбулнинг Бошакшеҳир шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат Гази Мустафо Камол булварида юз берган. Арнавуткўй томон кетаётган машина қарама-қарши йўналишга ўтиб, бошқа машинага бориб урилган.
Фуқаролар хабар бергач, ҳудудга полиция, ўт ўчириш ва тиббиёт гуруҳлари жўнатилган. Икки киши воқеа жойида, икки киши шифохонада вафот этган.
Полиция гуруҳлари воқеа жойини текширди. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган.







