Тошкентда автобус Matiz билан тўқнашиб кетди
Ҳолат Юнусобод туманида юз берган.

Кеча, 6 январь куни Тошкентда йўловчи автобус ва Matiz иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Қайд этилишича, "1-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги "King Long" русумли автобус Юнусобод тумани “Жума масжиди” бекати олдида Matiz билан майда тўқнашув содир этган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, енгил автомобиль техник шикастланган, автобусга ҳеч қандай зарар етмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







