Япониядаги зилзила қурбонлари сони 126 тага етди
200 дан ортиқ одам бедарак йўқолгани айтилди.

Япониянинг Ишикава провинциясида юз берган зилзила қурбонлари сони 126 кишига етди. Сўнгги маълумотларга кўра, 200 дан ортиқ одам бедарак йўқолган.
Анамизу шаҳрида содир бўлган кўчки натижасида камида 10 киши шаҳарда, 170 дан ортиқ киши эса штатнинг турли ҳудудларида қолиб кетган.
Таъкидланишича, штатдаги эвакуация марказлари ҳозирда 31 минг кишини қабул қилади.
Тахминан 66 минг хонадон сувсиз қолган, минглаб турар-жойлар электр таъминотидан узилган.







