Эквадорда вазият кескинлашмоқда: Ҳарбийлар 22 уюшган жиноий гуруҳни қидирмоқда
Улар ҳарбий нишон сифатида қабул қилиниши эълон қилинган.

Мамлакат қамоқхоналарида тартибсизликлар бўлиб ўтди, 139 нафар қамоқхона қўриқчиси гаровга олинган. Шунингдек, Los Choneros ва Los Lobos жиноий гуруҳлари раҳбарлари қамоқхонадан қочишга муваффақ бўлган.
Мамлакатнинг турли ҳудудлари бўйлаб портлашлар содир бўлмоқда, бир нечта полиция ходимлари гаровга олинган. Пойтахт Китода ва Гуаякилда талончилик ҳолатлари кузатилмоқда, йўллар тўсилган, аҳолига уйларини тарк этмаслик тавсия қилинган. Хабар қилинишича, 10 киши тартибсизликлар қурбонига айланган.
Аргентина хавфсизлик кучларини Эквадорга ёрдам бериш учун юборишга тайёрлигини маълум қилди. Перу эса Эквадор билан чегарада хавфсизлик назоратини кучайтирди.







