Tesla Германиядаги заводида ишни тўхтатади
Бу Қизил денгиздаги тўқнашувлар билан боғлиқ.

АҚШнинг электромобил ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси Қизил денгиздаги кемаларга қилинган ҳужумлар таъминот занжирига таъсир қилгани сабабли Берлиндаги заводида ишлаб чиқаришни икки ҳафтага тўхтатишга қарор қилди.
Тесла баёнотига кўра, Қизил денгиздаги қуролли тўқнашувлар натижасида Европа ва Осиё ўртасидаги Яхши Умид бурни орқали юк ташиш йўлларининг силжиши таъминот занжирига таъсир қилган.
"Биз 29 январдан 11 февралгача Берлин-Бранденбургдаги заводда автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатишга мажбурмиз. 12 февралдан бошлаб ишлаб чиқариш тўлиқ давом этади", дейилади хабарда.







