энг долзарб

Пойтахтда ҳаво ифлосланиши яна "хавфли" даражага чиқди

17 январь тонгида Тошкент шаҳри ҳавонинг ифлослиги бўйича IQAir рейтингида дунё бўйича 8-ўринга чиқди.

Пойтахтда ҳаво ифлосланиши яна "хавфли" даражага чиқди

 

Бугун, 17 январь тонгида Тошкент атмосфера ҳавосининг ифлослангани бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 8-ўринни эгаллади. Бу борадаги онлайн индексни IQAir порталида кўриш мумкин.

 

IQAir порталига кўра, соат 7:20 лар атрофида Тошкент ҳавосида майда PM-2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 159 мкг/м3ни ташкил этган – бу “хавфли” таснифидаги кўрсаткич ҳисобланади.

 

 

Рейтингда 1-ўринни Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри эгаллади - PM-2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 252 мкг/м3. Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳри 2-поғонада - 203 мкг/м3. Учликка Покистоннинг Лаҳор шаҳри якун ясади - 196 мкг/м3. 

 

Покистоннинг Карачи шаҳри тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса (194 мкг/м3), Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри бешинчи поғонадан жой олди (178 мкг/м3).

 

Шунингдек, рейтингда дастлабки ўнликдан Хитойнинг Пекин, Бангладешнинг Дакка, Ўзбекистоннинг Тошкент, Ветнамнинг Ханой ва Мянманинг Янгон шаҳарлари ўрин олди.


 
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан PM-2,5 дисперс зарраларидир.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"