Россияда 6000 киши мушукнинг қайтарилишини талаб қилди
Дўкондан чиқариб юборилган жониворнинг ижтимоий тармоқларда машҳур экани айтилмоқда.

Россиянинг Калининград вилоятидаги 6 мингдан ортиқ одам дўкондан чиқариб юборилган мушукнинг қайтарилишини талаб қилиб, онлайн аризага имзо чекди.
Маълум бўлишича, Зеленоградск шаҳридаги дўконда яшовчи Сергей лақабли мушук Икки йилдан бери ижтимоий тармоқлардаги турли видеолари орқали машҳурликка эришиб келмоқда. Жумладан, у ҳозиргача бир нечта реклама роликларида суратга тушиб улгурган. Аммо унинг устидан истеъмолчилар хавфсизлигини назорат қилувчи маҳаллий бўлимга шикоят келиб тушгач, расмийлар мушукни дўконда бўлишини тақиқлади.
Шундан сўнг, Сергейнинг йўқлигини пайқаган маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар унинг қайтарилишини талаб қилиб, онлайн ариза бера бошлашган ва буни уддалашган.
“Унинг қайтишига ёрдам берган ғамхўр одамлардан жуда миннатдормиз”, — дейди дўкон эгалари.







