Фарғонадаги нефть базада ёнғин юз берди
Ҳолат бўйича ФВБ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида жойлашган нефть базада кучли портлаш содир бўлгани акс этган видеолар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, воқеа содир бўлган жойга ёнғин-қутқарув экипажлари қисқа вақт ичида етиб борган ва ёнғин бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.







