Тошкентда Яндекс ҳайдовчиси ўлдириб кетилди
Уни 23 ёшли йигит пичоқлаб кетган.

Тошкентда таксичини пичоқлаб ўлдириб қўйган йигит 18 йилга қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида ўтган йилнинг ёзида 23 ёшли таксичига нисбатан Жиноят кодексининг 97 (қасддан одам ўлдириш) ва 164 (босқинчилик) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган 23 ёшли шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.







