Фарғонада фуқаро сувчини пичоқламоқчи бўлди
Можаро сувдан қарздорлик сабаб келиб чиққан.

Ижтимоий тармоқда Фарғона вилояти Бувайда туманида фуқаро "Фарғона сув таъминоти" ходимини пичоқламоқчи бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, "Фарғона сув таъминоти" АЖ Бувайда туман бўлими ходимлари Қоратепа МФЙда яшовчи Т.К.нинг яшаш хонадонига мавжуд қарздорликни ундириш мақсадида боришган. Т.К. ва унинг укаси Н.К.лар сув таъминоти ходимларини ҳақорат қилишиб, тан жароҳати етказишмоқчи бўлишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.К. ва Н.К.ларга нисбатан МЖтКнинг 183,185 ва 187-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







