Халқаро ММА раиси Тошкентга келади
Пойтахтда ММА бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Тошкентда илк маротаба аралаш жанг санъатларининг ҳаваскор йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Мазкур дунё биринчилиги олдидан 30 январь куни соат 10:00 да пойтахтдаги “Hilton” меҳмонхонасида халқаро спорт ташкилотлари мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади.







