Хоразмда ноқонуний қурол сақлаганлар ушланди
Божхона бошқармаси бу бўйича тезкор тадбир ўтказди.

Хоразм вилояти Урганч туманида ноқонуний ов қуроли сақланиши ва ўқ-дори савдосига қарши кураши курашиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Урганч туманида яшовчи фуқаро м.Б. “шартли харидор”га 4 та темир идишда “Ирбис-охота 35” ёзувли порох маҳсулотини сотган вақтида тўхтатилди.
Шундан сўнг фуқаро, М.Бнинг кўрсатмаси асосида тезкор тадбир давом қилдирилиб, 1964 йилда туғилган Урганч туманида яшовчи фуқаро Р.Ж.нинг яшаш уйи белгиланган тартибда холислар иштирокида ҳамда хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилганда, 8 та темир идишларда “Ирбис-охота 35” ёзувли порох маҳсулотлари ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1 дона 2 стволли 16 калибрли ов қуроли ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида жами 12 та темир идишларда жами 3 кг порох маҳсулоти (ўқ дори) ҳамда 1 дона 2 стволли 16 калибрли ов қуроли ашёвий далил сифатида олинди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







