Термизда даҳшатли авария юз берди
Nexia-3 юқори тезликда ҳаракатланиб, ағдарилиб кетган.

Сурхондарё вилояти Термиз туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Расмий хабарга кўра,1989 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-3 автомашинасини юқори тезликда бошқариши натижасида эҳтиётсизлик қилиб, йўлнинг ўнг томон четига чиқиб ағдарилган.
ЙТҲ оқибатида автомашина салонида йўловчи сифатида ҳаракатланган 2003 йилда туғилган аёл олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган. Автомашина ҳайдовчиси эса туман шифохонасига ётқизилди.







