Ўзбекистонда камбағаллик даражаси пасайди
Жараён Жаҳон банки экспертлари томонидан текширилган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Статистика агентлиги томонидан 2023 йил учун Ўзбекистонда камбағаллик даражаси таҳлил қилинди.
Статистика агентлиги томонидан ўтказилган 16 мингта уй хўжаликлари кузатувларига кўра, мамлакатда камбағаллик даражаси 2023 йил якунида 11,0 фоизгача пасайган.
Ўзбекистонда ўтган йилга нисбатан 3,1 фоизга камбағаллик қисқарган. 2022 йил натижаларида камбағаллик даражаси 14 фоизни ташкил этган. Жараён Жаҳон банки экспертлари томонидан текширилди.







