Ўзбекистон

Бугундан нималар ўзгармоқда?

1 февралдан айрим қонун ҳужжатлари амалда кучга киради.

Бугундан нималар ўзгармоқда?

 

Бугун, 1 февралдан нималар ўзгармоқда?

 

Айрим маҳсулотларга ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки расмий дилерлари мавжуд бўлиш талаби қўйилади.

 

Бунда, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки расмий дилерларнинг сервис хизмати мавжуд бўлиши керак.

 

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлганларга кафолатланган ижтимоий хизматлар ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномаси асосида кўрсатилади.

 

Қонунчиликка кўра, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ичимлик ва оқова сув йўналишидаги лойиҳалар доирасида қурилиш материаллари, ускуна ва жиҳозлар фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинади.

 

Касаначиликда янги иш бошлаётган хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилади.

 

Бунда, таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилган ҳар бир битирувчи хотин-қиз учун сарфланган ўқитиш харажатларининг 70 фоизи, бироқ БҲМ нинг 5 баробаридан ошмаган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

 

Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилади. Рейтинг доирасида тадбиркорлар қуйидаги тоифаларга ажратилади:

 

—“ААА”, “АА” ва “А” тоифалар – юқори барқарорлик рейтинги;

 

—“ВВВ”, “ВВ” ва “В” тоифалар – ўрта барқарорлик рейтинги;

 

—“ССС”, “СС” ва “С” тоифалар – қониқарли барқарорлик рейтинги;

 

—“D” тоифа – қуйи барқарорлик рейтинги.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.