Қашқадарёда 150 та дарахт илдизи билан қўпорилди
Натижада табиатга 1 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди.

Қашқадарё вилояти экология бошқармаси томонидан Касби туманида навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди.

Рейд давомида To‘palang HPD Holding MCHJ масъуллари томонидан Денов — Новқат каналини реконструкция қилиш жараёнида канал қирғоғига экилган жами 150 та дарахт илдизи билан қўпорилгани аниқланган. Бу билан "Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармон талаблари бузилган.
Дарахтларни кесиш ёки кўчириб ўтқазиш бўйича амалдаги тартибларга риоя этилмаган ва мурожаат қилинмаган.

Дарахтлар кесилиши натижасида ўсимлик дунёсига 1 миллиард 165 миллион 350 минг сўм зарар етказилган.
Ҳужжатлар етказилган зарарни ундириш ҳамда айбдорларга қонуний чора кўриш мақсадида Қашқадарё вилояти прокуратурасига юборилган.







