ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинмоқда
Янги тартиб 1 апрелдан қўлланади.

1 апрелдан ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.
Энди қуйидагилар учун ҚҚС тўланади:
Савдо айланмаси бўйича:
- тиббий хизматлар;
- ветеринария хизматлари;
- дори воситалари;
- ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар.
Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда:
- дори воситалари;
- ветеринария дори воситалари;
- тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар;
- шунингдек, қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хомашё.
Аҳолига кўрсатиладиган хизматларни реализация қилиш бўйича:
- сув таъминоти;
- канализация;
- санитария жиҳатдан тозалаш;
- иссиқлик таъминоти.
Эслатиб ўтамиз, аввал ушбу хизматларни кўрсатиш бўйича айланмага ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси қўлланилган.







