Чилида фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Мамлакат бўйлаб кучли ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда.

Чилида кузатилаётган ўрмон ёнғинлари сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, мамлакат бўйлаб ўндан ортиқ ёнғин содир бўлмоқда. Уларнинг аксарияти Вина дел Мар ва Валпараисо сайёҳлик минтақаларида жойлашган.
Ёнғин оқибатида минглаб гектар ўрмонлар вайрон бўлган. Биргина Валпараисо шаҳрида 7 минг гектарга яқин майдон ёниб кетган.







