“Тахтақорача” довони ёпилди
Бунга довонда қалин қор ёғгани сабаб бўлган.

3 февраль куни соат 23:15 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг «Тахтақорача» довони қалин қор ёққанлиги сабабли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
Айни пайтда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда.







