Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан телефонлашди

Ўзбекистон раҳбари Озарбайжон етакчисини Президент сайлови муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан телефонлашди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқотда ушбу мамлакат Президентлигига навбатдан ташқари сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.

 

Сайловчилар иштироки ва фаоллиги юқори даражада бўлганини қайд этиб, давлат раҳбари қардош озарбайжон халқи давлат келажаги, кучли ва гуллаб-яшнаган Озарбайжон учун овоз бериб, тўғри қарор қабул қилганига ишонч билдирди.

 

Суҳбатда Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Олий даражада эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ижобий суръатда ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўтган йил якунларига кўра товар айирбошлаш 30 фоизга ошди. Қўшма Инвестиция компанияси ўз ишини бошлади, автомобилсозлик, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа тармоқлардаги кооперация лойиҳалари фаол амалга оширилмоқда.

 

Халқаро тузилмалар, шу жумладан, Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди. Бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан телефонлашди | Zamon.uz