Жаҳон

"Туркияда маҳаллий аҳолини сўрамасдан суратга олиш ва уни тарқатиш қатъиян ман қилинади"

Бош консулхона Туркияга бораётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

"Туркияда маҳаллий аҳолини сўрамасдан суратга олиш ва уни тарқатиш қатъиян ман қилинади"

 

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

 

"Орамизда чет элга вақтинчалик яшашга ёки саёҳат учун чиққандан кейин диққатга сазовор жойларда суратга тушишни истамайдиган одам бўлмаса керак. Аммо бу билан чекланмайдиган қизиқувчан сайёҳларимиз хам учраб туради. Борган мамлакати муҳитининг суратларда яхшироқ акс этиши учун кўп нарсаларни объектив орқали муҳрлашга ҳаракат қилиб, баъзида жарима ёки жазога тортилиши ҳам мумкин. Ҳар бир мамлакатнинг суратга олиш-олмаслик борасида ўз тартиб-қоидалари бор. Масалан, Туркияда маҳаллий аҳолини сўрамасдан суратга олиш ва уни тарқатиш қатъиян ман қилинади. Айниқса маҳаллий аёлларни суратга олиш мумкин эмас. Бу шахсий ҳаётга тажовуз деб ҳисобланади. Ушбу қонунни бузганлик учун озодликдан маҳрум қилиниш мумкин. Афсуски, фуқароларимиз орасида ҳам мазкур қонунни бузиб, Истанбулнинг Малтепе туманидаги жазони ижро этиш муассасасида сақланаётганлар ҳам йўқ эмас", - дейилган хабарда.

 

Ҳозирда Бош консулхона шундай фуқароларни озод этиб, уларни ватанга қайтариш учун керакли ишларни олиб бораётгани қайд этилган. Мамлакат фуқароларидан бирор давлатга ташриф буюришдан аввал у ердаги қонун-қоидалар билан танишиб чиқиш сўралган.

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

«Таshkent Content Market» 50 дан ортиқ давлатдан 3 минг нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда.

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Қирғизистон пойтахтида вафот этган турмуш ўртоғи ёнидан қабристон учун жойни олдиндан банд қилиш мумкин.

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ар-Риёд эса жавобан Ямандаги ҳусийлар нишонларига ҳаво зарбалари берди.

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франция таълим вазири лицейларда ишда бўлмаган ўқитувчилар ўрнини босиш бўйича «фавқулодда режа»ни тақдим этди.

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

Рязань вилоятидаги ва Калуга шаҳридаги маълумотлар марказлари дронлар ҳужумига учради.

Сиёсий рақибларни қийноққа солиш: Мадуро ва рафиқасига янги айбловлар қўйилди

Сиёсий рақибларни қийноққа солиш: Мадуро ва рафиқасига янги айбловлар қўйилди

Суд жараёни 2027 йил 1 июнга белгиланган.

Эрон АҚШ билан музокараларни давом эттирмоқчи — Пезешкиан

Эрон АҚШ билан музокараларни давом эттирмоқчи — Пезешкиан

Эрон президентининг айтишича, томонлар таклифлар алмашган ва уларга тузатишлар киритмоқда.

“Бу синов эди”: Иркутскда ўлат хавфи бўйича текширув якунланди

“Бу синов эди”: Иркутскда ўлат хавфи бўйича текширув якунланди

Расмийлар ўлат тарқалгани ҳақидаги хавотирларни тасдиқловчи ҳолатлар аниқланмаганини билдирди.