Ўзбекистон

Зеленский Залужнийни ишдан бўшатди

Украина раҳбари унинг ўрнига ким тайинланганини эълон қилди.

Зеленский Залужнийни ишдан бўшатди

 

Украина президенти Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийни лавозимидан озод қилди.

 

Қайд этилишича, унинг ўрнига шарқий фронтдаги Украина қўшинлари гуруҳи қўмондони генерал-полковник Александр Сирскийни тайинланди.

 

“Бугундан бошлаб Украина Қуролли Кучларига янги жамоа раҳбарлик қила бошлайди. Мен генерал-полковник Сирскийни Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони этиб тайинладим”, — дея эълон қилди Зеленский видеомурожаатида.

 

Зеленский Сирскийни “энг тажрибали украиналик қўмондон” деб атади ва у уруш бошида Киевни муваффақиятли мудофаа қилишга, кейин эса 2022 йил кузида Харков вилоятида муваффақиятли ҳужумга қўмондонлик қилганини эслади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Зеленский Залужнийни ишдан бўшатди | Zamon.uz