Фарғонадаги “заправка”да фуқаролар жанжаллашди
Ҳолат бўйича вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.

Фарғона вилоятида метан газ қуйиш шохобчасида жанжал кўтарган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Қайд этилишича, 2 февраль куни Ўзбекистон тумани Даҳанақақир МФЙда жойлашган газ қуйиш шохобчасида фуқаро О.Ж. ўзаро келишмовчилик сабабли фуқаро Б.У. билан тортишиб қолган ва ҳолатга О.Ж.нинг яқин қариндоши О.Т. ҳам аралашиб, ўртада ўзаро жанжал келиб чиққан.
Мазкур ҳолат шу ерда жамоат тартибини сақлаётган туман ИИБ ходимлари томонидан бартараф этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Суд тиббий экспертиза хулосасида ушбу фуқароларнинг ҳар бирида енгил шикастлар тоифасига кирувчи жароҳатлар аниқланганлиги сабабли юқоридаги шахсларга нисбатан МЖтКнинг 52-моддасига асосан баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул кўришлик учун жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судига юборилган.







