Францияда яна бир тарихий суратга шўрва улоқтирилди
Бу экология бузилишини олдини олишга қаратилган ҳаракат сифатида баҳоланган.

“Фоод Респонсе” ҳаракатининг эко-фаоллари Лион Тасвирий санъат музейида рассом Клод Моненинг «Баҳор» картинасига шўрва тўкишди.
Дастлабки маълумотларига кўра, ушбу санъат асари шиша билан ҳимояланган. Ҳозирда зал ёпилган ва расм яқин кунларда мутахассис томонидан текширилади.
Асарга зарар етказган ёш аёллар буни мамлакатдаги экологиянинг бузилишини олдини олишга қаратилган чора сифатида баҳолаган.







