Ўзбекистон

Самарқандда 5 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди

Вилоятда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 23 та ҳолат аниқланган.

Самарқандда 5 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди

 

Самарқанд вилоятида сўнгги 3 кунда айрим истеъмолчиларнинг энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлари натижасида тизимга 5 млрд сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Энергертика вазирлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, 7 – 9 февраль кунлари Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан Бош прокуратура, ИИВ ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналари ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида назорат тадбирлари ўтказилган. Уларда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 23 та ҳолат аниқланган.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тизимга 5 млрд сўмлик зарар келтирилганлиги маълум бўлган.

 

Хусусан, Пахтачи туманида «Х.қ.С.» МЧЖга қарашли иссиқхона табиий газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида 3 млрд 300 млн сўмлик зарар етказилган.

 

Ургут туманида эса «С.Н.» МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш цехининг трансформатори ўзбошимчалик билан алмаштирилган бўлиб, ушбу ҳолат бўйича 700 млн сўм миқдорида қайта-ҳисоб амалга оширилган.

 

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Самарқандда 5 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди | Zamon.uz