Cаломатлик

Қанча хушбўй бўлса, шунча зарарли!

Электрон сигаретадаги хушбўйлик ундаги моддаларнинг зарарлилик хусусиятини янада ошириши аниқланди.

Қанча хушбўй бўлса, шунча зарарли!

 

Электрон сигареталар – кўп ва бир марта ишлатиладиган мосламалар бўлиб, улар электр токи (аккумулятор) ёрдамида никотинли суюқликларни қиздиради ҳамда истеъмолчи нафас оладиган тутунни ҳосил қилади.

 

— Электрон сигареталар вейп, электрон сигара, электрон чилим, деб ҳам аталади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти Шуҳрат Шукуров. — Улар таркибида никотин миқдори 0 мг/мл дан 66 мг/млгача ва ундан юқори бўлиши мумкин. Бу – никотин миқдори одатий сигаретадан камида икки марта кўпроқ дегани.

 

Чекувчининг организмига салбий таъсир қиладиган никотин миқдори, унинг концентрациясидан ташқари, бир неча омилга боғлиқ. Мослама ишлаб чиқарадиган электр қуввати, тортиш усули, чекувчи томонидан суюқликка турли қўшимчаларни қўшиш никотин миқдорини ошириши мумкин.

 

Никотин – одамларда жисмоний ва руҳий қарамликни чақиради. Қолаверса, юракка ва марказий асаб тизимига тез таъсир қилувчи заҳар ҳисобланади.

 

Никотин тамаки таркибидаги асосий наркотик модда бўлиб, замонавий сигареталар тузилмаларининг ўзига хос хусусиятлари туфайли қарамлик хавфини орттиради. Бу – гиёҳванд моддалар келтириб чиқарадиган хавфдан ҳам юқори.

 

Электрон сигаретадаги суюқликларда никотин миқдори турлича бўлишидан ташқари, улар таркибида сув, пропиленгликоль, глицерин, ароматизаторлар ва бошқа бирикмалар мавжуд.

 

Ушбу моддалар буғланиш жараёнида турли бирикмаларни ҳосил қилади ва уларнинг баъзилари ўта заҳарли ҳисобланади.

 

Айниқса, ароматизаторлар электрон сигареталардаги моддаларнинг зарарлилик хусусиятини янада кучайтиради.

 

Шунингдек, улар никотинли аэрозолнинг аччиқ, ёқимсиз таъми ва ҳидини яширади. Бу эса атрофдагиларда электрон сигареталарни синаб кўришга мойилликни оширади.

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Қанча хушбўй бўлса, шунча зарарли! | Zamon.uz