Метан заправкалар яна ёпилиши кутилмоқда
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ бу бўйича огоҳлантириш билан чиқди.

16–18 февраль кунлари мамлакат бўйлаб ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва жойларда ҳарорат кундузи 3–8 даража, кечаси 11–16 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.
Совуқ кунларда газ истеъмолининг ортиши муносабати билан, автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларидада навбатлар ва ноқулайликлар юзага келишини олдини олиш мақсадида «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти ҳайдовчилардан ўз автомобилларини ёнилғи билан таъминлаб олишларини сўрамоқда.
"Айни вақтда мамлакатдаги барча шохобчалар 24 соатлик режимда фаолият юритмоқда, бироқ яқин орада маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда уларнинг иш графигига ўзгартиришлар киритилиши мумкин", дейилади хабарда.







