Ўзбекистон

Тошкентда 3 йигит пиёдалар ўтиш жойидан стретч плёнкаларга ўралган ҳолда ўтди

Уларнинг оталари ҳолат учун узр сўради.

Тошкентда 3 йигит пиёдалар ўтиш жойидан стретч плёнкаларга ўралган ҳолда ўтди

 

Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасида стретч плёнкаларга ўралган ҳолда пиёдалар ўтиш жойидан ўтган йигитларга чора кўрилди. Бу ҳақда Milliy телеканалининг Millar дастурида маълум қилинди.

 

2004 йилда туғилган 3 йигитнинг сўзларига кўра, улар буни шарт бажариш сифатида бажарган. Шартга кўра, йигитлар одам гавжум жойдан танасини бутунлай ўраган ҳолда ўтишга келишган. Шунингдек, интернетга жойлаш орқали танилиш мақсад қилинган.

 

"Мен шу шартни менга бергин, деб илтимос қилганман. Билардим, мақсад танилиш, шу орқали интернетга чиқиб кетиш эди. Яшил [чироқ]да тез ўтиб оламан дегандим", — дейди йигитлардан бири.

 

"Мен бошидан охиригача видео олиб турганман. Стретчга ўралганидан кейин ерга ётган. Мен орқасидан видео олганман. Кейин ЙПХ ходимлари келди", — дейди яна бир йигит.

 

"Стретчга ўралиб ётишим, думалаб ўтишим керак эди. Чилонзорда „пробка“ кўп ҳозир, ўта олмайсан десам, йўқ, ўтамиз, деди. Кейин рози бўлдим", — дея ҳолатни тушунтирди йўлдан шу тахлит ўтган йигитлардан бири.

 

Ўз навбатида, йигитларнинг оталаридан бири фарзандининг бу ишидан пушаймон экани, эндиликдан уни қаттиқ назоратга олишини билдирди. Яна бир ота ерга ётиб, ўзини хўрлаганча видео олиш, бу орқали машҳур бўлишга қарши экани ва буни ўғлига ҳам тушунтирганини таъкидлади ҳамда узр сўради.

 

Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (Майда безорилик) ва 194-модда (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик)лари билан баённома расмийлаштирилган ва туман судига юборилган.

 

Ҳукмга кўра, йигитлар МЖтКнинг 183- ва 194-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилди ва уларнинг ҳар бирига 10 суткадан қамоқ жазоси тайинланди.

ЎзЛиДеП навбатдаги Конгрессга тайёргарликни бошлади: конференциялар ўтказилмоқда

ЎзЛиДеП навбатдаги Конгрессга тайёргарликни бошлади: конференциялар ўтказилмоқда

Конгресс делегатлари ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол бўлган тадбиркорлар, фермерлар, зиёлилар, ёшлар ва хотин-қизлар орасидан сайланмоқда.

98 тонна газ талон-торож қилинишига йўл қўйилмади: 409 та уриниш аниқланди

98 тонна газ талон-торож қилинишига йўл қўйилмади: 409 та уриниш аниқланди

Газ тақсимотида ҳисоб тизимини четлаб ўтишга қаратилган уринишлар аниқланиб, бир нечта ходимга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

“O‘zbekfilm” миллий кинокомпанияси ташкил этилади: кино соҳасида янги ислоҳотлар

“O‘zbekfilm” миллий кинокомпанияси ташкил этилади: кино соҳасида янги ислоҳотлар

Тошкент шаҳрида болалар киноижодкорлиги мактаби ва платформаси ташкил этилади.

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: Тошкент вилояти аҳолиси огоҳлантирилди

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: Тошкент вилояти аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Алифбо ўзгариши пулларга таъсир қиладими?

Алифбо ўзгариши пулларга таъсир қиладими?

Марказий банк янги алифбо жорий этилиши амалдаги банкнотларга таъсири юзасидан изоҳ берди.

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда ушланди: у фирибгарликда гумонланмоқда

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда ушланди: у фирибгарликда гумонланмоқда

У фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг мол-мулкини қўлга киритган.

265 млн сўмлик зарар: Жиззахда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

265 млн сўмлик зарар: Жиззахда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Фуқаро газ ҳисоблагичининг фильтр қисмидан резина шланг орқали газ тармоғига уланган.

Тошкентда мебель цехида ёнғин содир бўлди: жабрланганлар йўқ

Тошкентда мебель цехида ёнғин содир бўлди: жабрланганлар йўқ

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.