“Украинани НАТОга қабул қилиб бўлмайди”
Нидерландия Бош вазири Киев альянсга қўшилишга тайёр эмаслигини айтди.

Нидерландия бош вазири Марк Рютте ҳозирда Украинанинг НАТОга қабул қилиниши учун зарур шарт-шароитлар йўқлигини айтди.
"Украина жанговар ҳаракатларда иштирок этар экан, уни НАТОга қабул қилиб бўлмайди", деди Нидерландия ҳукумати раҳбари шанба куни Мюнхен хавфсизлик конференциясида сўзлаган нутқида.
Нидерландия ҳукумати раҳбари давлатларнинг Европа Иттифоқи ва НАТОга кириш жараёнларидаги фарқни таъкидлади. "НАТОда ҳар хил вариантлар йўқ. Сиз тўлақонли аъзосиз ёки ташкилотга аъзо эмассиз. Европа Иттифоқида давлат ҳамжамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлишидан олдин бир неча босқичлар мавжуд", деб тушунтирди бош вазир.
Шу билан бирга, у Украинани альянсга қўшилиш истагида қўллаб-қувватлашда барча иттифоқчиларнинг бирлашиши муҳимлигини таъкидлади.







