Ўзбекистон

Бош мия саратони давоси топилди

Британиялик олимлар бу бўйича тадқиқот олиб борди.

Бош мия саратони давоси топилди

 

Глиобластома — бош мия саратонининг энг агрессив шаклларидан бири. Ушбу хасталик ҳар йили дунёда 250-300 минг нафар кишида аниқланади. Ачинарлиси, аксарият ҳолларда ташхис қўйилгач, бемор бор-йўғи, 1 ойдан 18 ойгача умр кўради.

 

Бугунги кунда олимлар Глиобластома ривожланишининг олдини олиш ва саратон ҳужайраларининг даво муолажаларига резистентлигига қарши курашиш усулларини яратиш устида иш олиб бормоқда.

 

Буюк Британиянинг Сассекс университети томонидан ўтказилган тадқиқот бош мия агрессив саратонини даволаш самарадорлигини ошириш ва ушбу хасталикка чалинган беморларнинг умрини узайтиришга ёрдам бериши мумкин.

 

Терапевтик муолажаларнинг таъсирини яхшилай оладиган, ҳали етарлича ўрганилмаган оқсиллар кўп. PANK4 шулар жумласидан. Тадқиқот давомида ушбу оқсил глиобластомани даволашда кимёвий терапиянинг саратон ҳужайраларига таъсирини блоклаши маълум бўлди.

 

Шу сабабдан ҳам PANK4 оқсилининг миқдори кўп бўлган беморларда тирик қолиш кўрсаткичи пастроқ бўлган.

 

Университет олимларининг таъкидлашича, ушбу оқсил олиб ташланса, глиобластомани даволашда қўлланиладиган кимётерапия препарати саратон ҳужайраларига яхшироқ таъсир қилади.

 

Одатда ўсимта олиб ташлангандан кейин глиобластомага чалинган бемор нур терапияси ва кимётерапия препарати — темозоломид ёрдамида даволанади. Инсон организми мазкур дори воситасини аввалига яхши қабул қилишига қарамасдан, саратон ҳужайралари қисқа вақт ичида унга қарши резистенликни ҳосил қилади.

 

Университет олимларидан ташкил топган тадқиқот гуруҳи келажакда ана шу кашфиёт асосида хасталикни даволаш учун янги препаратларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.