Метан заправкалар фаолиятига чеклов киритилмоқда
Вазирлик истеъмолчилардан тежамкорликка риоя этишни сўрамоқда.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида магистраль газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатиляпти.
Шуни инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида республикадаги барча Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда.
АГТКШлар фаолиятига киритилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда республикадаги барча бензин «заправка»ларга автобензин маҳсулотларини қўшимча миқдорларда етказиб берилиши таъминланади.







