Тошкентда электробуслар аварияга учради
Ҳолат юзасидан ЙҲХБ маълумот берди.

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида электробуслар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда шаҳар ЙҲХБ хабар бермоқда.
Ҳолат бугун, 20 февраль куни соат 09:30 ларда Яккасарой тумани КХАЙ кўчасида содир бўлган. 1997 йилда туғилган Д.С. YUTONG русумли электробусни бошқариб кетаётиб руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиқи Д.С. бошқарувида бўлган YUTONG электробуси 1986 йилда туғилган A.A. бошқарувида бўлган YUTONG электробуси билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.







