Ўзбекистон

Янгиобод туман ҳокими ўринбосари 10 йилга қамалди

У катта миқдорда пора олиб қўлга тушганди.

Янгиобод туман ҳокими ўринбосари 10 йилга қамалди

 

2023 йилнинг май ойида фуқаро Q.M. Янгиобод тумани ҳокимининг в.б. ўринбосари Қ.Р. билан тил бириктириб, “Ангрен Машал Сервис” МЧЖ раҳбари У.T.гa шамол электр станциялари қуриш учун 200 гектар ер майдонини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 200 минг АҚШ доллари талаб қилади.

 

Қ.М. келишилган сумманинг ярми, яъни 100.000 АҚШ долларини ресторанларнинг бирида олган вақтида ДХХ томонидан ушланади. Шунингдек, тадбир давом этказилиб, ҳоким ўринбосари ҳам қўлга олинади.

 

ЖИБ Янгиобод туман суди мазкур жиноят ишини кўриб чиқиб, Қ.М.гa базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари (132.000.000 сўм) миқдорида жарима ва 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиши жазоси, собиқ ҳоким ўринбосари Қ.Р.гa эса 3 йил муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари (132.000.000 сўм) миқдорида жарима ва 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Янгиобод туман ҳокими ўринбосари 10 йилга қамалди | Zamon.uz