Nest One мусодара қилиняптими?
Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарларга изоҳ берилди.

Ижтимоий тармоқларда Tashkent Cityʼдаги Nes One биноси Aloqabank фойдасига мусодара этилиши мумкинлиги айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолатга Aloqabank ахборот хизмати расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, Nest One биносининг қурилишига Aloqabank'нинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Банк томонидан бу бино учун ҳеч кимга кредит маблағлари берилмаган ва ўз навбатида бирор тадбиркорга нисбатан судга мурожаат қилинмаган.







